2016 йил 29 август куни “QO’QONSPIRT” акциядорлик жамиятида «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга корхона ишчи-ходимлари, жамиятда мехнат қилиб нафақага чиққан фахрийлар, шаҳримиздаги мавжуд корхона-ташкилот рахбарлари, махаллий хокимият вакиллари хамда бошқа кўпгина мехмонлар ташриф буюришди. Тадбирни “Ўзспиртсаноат” АКнинг Маркетинг ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш бўйича директори Уралов Эркинжон Қўнгирбаевич кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами муносабати билан “Ўзспиртсаноат” акциядорлик компанияси рахбарияти хамда ўз номидан табриклади. Шунингдек корхона мехнат фахрийси Юсували Юлдашев хам сўзга чиқиб ўз байрам табригини изҳор этди.

 

“Ўзвиносаноат холдинг” ХК бошқарув раиси Ш.Рахимов ва “Ўзспиртсаноат” АК бошқарув раиси А.Абдуллаевларнинг буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги байрами муносабати билан хамда кўп йиллик самарали ва халол мехнатлари, ижтимоий-сиёсий хаётдаги фаол иштироки билан юртимиз равнақи ва тараққиётига, сохани ривожлантиришга самарали қўшаётган хиссасини хисобга олиб жамиятнинг бир қатор ишчи-ходимларига Фахрий ёрлиқлар, пул мукофотлари ва бошқа қимматбахо совғалар топширилди. Байрам дастурхони ёзилиб корхона ишчи-хизматчиларига, жамиятда мехнат қилиб нафақага чиққан фахрийларга хамда тадбирга ташриф буюрган мехмонларга ош тортилди.

Ҳурмат билан, www.kokandspirt.uz