2017 йил 7 декабр куни «Qo’qonspirt» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан байрами тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда жамият бошқарув раиси в.в.б И.Абдуллаев сўзга чиқиб, жамият ишчи ходимларини байрам билан табриклади. Шундан сўнг тадбирнинг тақдирлаш қисмига ўтилиб, жамиятнинг бир қатор ишчи хизматчилари ҳалол меҳнати, намунали хулқи ва фидокорона хизматлари учун қимматбахо совғалар ҳамда файрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.