Яқинлашиб келаётган 2018 йилги Навруз байрами муносабати билан «Қўқонспирт» АЖда ишлаётган ишчи хизматчилар ўртасида корхонада жойлашган соғломлаштириш комплексида спорт мусобақасига старт берилди.

Бунда спортнинг шахмат, шашка, арқон тортиш, воллейбол ва бошқа турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Ғолибларга жамият ва касаба уюшмаси томонидан қимматбахо совғалар топширилиши кўзда тутилган.