«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

2018 йил 15 сентябр куни соат 14-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, 

Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида

«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорларининг 

Навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

                 Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

  1.  Навбатдан ташқари умумий йиғилиш Регламентини тасдиқлаш.

  2. Жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоси ваколатини муддатидан аввал тугатиш ва янги аъзосини сайлаш тўғрисида.

  3. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси ваколатини муддатидан аввал тугатиш ва янги аъзосини сайлаш тўғрисида.

  4. Жамият уставини янги тахрирда тасдиқлаш.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 15 сентябр куни соат 12-00 дан 13-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдикловчи хужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари шарт. Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорлар рўйхати 11.09.2018 йил холатига тузилади.

Қўшимча Маълумотлар Учун:

Жамият расмий корпоратив веб сайти: www.kokandspirt.uz

Электрон почта манзили:Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. .

Телефон: 73 5154100

«Қўқонспирт» АЖ

КУЗАТУВ КЕНГАШИ

30.08.2018 йил