2020 йил 20 июн куни соат 10-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий, «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида 2019 йил якунлари натижаларига бағишланган «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1.Умумий йиғилиши Регламентини ҳамда саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.«Қўқонспирт» АЖ кузатув кенгашининг 2019 йилда ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботлари ҳамда жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини мустақил ташкилот томонидан бахоланиши якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш тўғрисида.

3. «Қўқонспирт» АЖ ижроия органи раҳбарининг 2019 йил якуни бўйича жамиятни ўрта муддатга ривожлантириш стратегиясига эришиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

4. «Қўқонспирт» АЖда 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ўтказилган ташқи аудиторлик ҳисоботини ҳамда 2019 йил якуни бўйича жамиятнинг халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботини халқаро аудит стандартлари асосида ўтказилган ташқи аудиторлик ҳисоботларини эшитиш тўғрисида.

5. «Қўқонспирт» АЖ тафтиш комиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2019 йил якуни бўйича тузилган хулосасини эшитиш тўғрисида.

6. «Қўқонспирт» АЖнинг 2019 йил якуни бўйича тузилган йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш. 2019 йил молиявий – хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.

7. «Қўқонспирт» АЖ кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва тўловлар миқдорини белгилаш.

8. «Қўқонспирт» АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш.

9. «Қўқонспирт» АЖнинг фирма номини ўзгартириш тўғрисида.

10. «Қўқонспирт» АЖнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

11. «Қўқонспирт» АЖ бошқарув раисини сайлаш ва у билан меҳнат шартномасини тузиш.

12. «Қўқонспирт» АЖ ижро органи аъзолари таркибини тасдиқлаш ва улар билан меҳнат шартномасини тузиш.

13. «Қўқонспирт» АЖнинг 2020 йил учун тузилган бизнес режасини, шу жумладан ўрта ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.

14. «Қўқонспирт» АЖнинг 2020 йил молиявий – хўжалик фаолиятини текшириш мақсадида ташқи аудиторлик ташкилотини ва жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботларини халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш мақсадида аудиторлик ташкилотларини танлаш.

15. Акциядорлар ёки уларнинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб олинмаган 2016 йил якуни бўйича ҳисобланган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш.

16. Аффилланган шахс билан келгусида «Қўқонспирт» АЖ томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

17. «Қўқонспирт» АЖ уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

18. «Қўқонспирт» АЖнинг ички ҳужжатларини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

19. «Қўқонспирт» АЖнинг фирма номи ўзгартирилиши муносабати билан жамиятнинг акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарорларига ўзгартиришларни киритиш ва тасдиқлаш тўғрисида.

20. Ўзбекистон Республикасида эълон қилинган карантин муносабати билан «Қўқонспирт» АЖ томонидан «Ўзсаноатқурилишбанки» АТБ Қўқон филиалидан олинган кредитларнинг муддатини узайтириш бўйича 2020 йил 24 апрелда тузилган қўшимча шартномаларнинг маъқулланишини кўриб чиқиш тўғрисида.

21. Умумий йиғилиш якуни бўйича Саноқ комиссияси аъзолари ва йиғилиш котибини рағбатлантириш.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 20 Июн куни соат 09-00 дан 09-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари шарт.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 16.06.2020 йил ҳолатига тузилади.

Қўшимча маълумотлар учун:

Жамият расмий корпоратив веб сайти: www.kokandspirt.uz 

Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Телефон: 73-5154100

 

«Қўқонспирт» АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

 25.05.2020 йил