Агентлик вакиллари “Qo'qonspirt” АЖда

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Д. Мухамедов бошчилигидаги Агентлик вакиллари жорий йилнинг 18 – 19 июн кунлари Фарғона ва Андижон вилоятларида хизмат сафарида бўлиб,

жумладан 2020 йилнинг 18 июн куни “Qo'qonspirt” АЖга ташриф буюришди ва акциядорлик жамиятнинг иш фаолияти билан танишишди. Мазкур ташриф жараёнида меҳмонлар жамият бошқарув раиси И.Абдуллаев томонидан самимий кутиб олинди ҳамда корхонанинг келгусида режалари тўғрисида фикр-мулоҳаза алмашишди. Сухбат давомида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги вакиллари томонидан корхонани янада ривожлантириш ва қўшимча маблағларни жалб етиш мақсадида акцияларнинг оммавий илк бор таклиф этиш (IPO) усули ва корпоратив облигациялар чиқариш бўйича тавсиялар берилди.Ташрифдан лавҳа