«QO’QON BIOKIMYO» AJ акциядорлари диққатига!

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий, «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг мажлислар залида 2020 йил 5 декабр куни соат 13-00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1. «QO’QON BIOKIMYO» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

2. «QO’QON BIOKIMYO» AJ кузатув кенгаши аъзолари ваколатини муддатидан аввал тугатиш тўғрисида.

3. «QO’QON BIOKIMYO» AJ кузатув кенгашининг аъзоларининг сонини 9 кишидан 5 кишига камайтирилиши, янги аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва тўловлар миқдорини белгилаш тўғрисида.

4. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг тафтиш комиссияси аъзоси ваколатини муддатидан аввал тугатиш ва янги аъзосини сайлаш тўғрисида;

5. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг Устави ва «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низомини янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 5 декабр куни соат 12-00 дан 12-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахс бўлган акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 01.12.2020 йил холатига тузилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (73) 515 41 00, 

Жамиятнинг юридик манзили:150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси, «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси;

Жамият расмий веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz, Электрон почта манзили:Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак." rel="alternate"> Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.   

«QO’QON BIOKIMYO» AJ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

14.11.2020