«QO’QON BIOKIMYO» AJ акциядорлари диққатига!

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Qoqon biokimyo» AJ мажлислар залида 2022 йил 7 май куни соат 10-00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1. “QO’QON BIOKIMYO” АJ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

2. “QO’QON BIOKIMYO” АJнинг кузатув кенгаши аъзоси ваколатини муддатидан аввал тугатиш ва янги аъзосини сайлаш тўғрисида.

3. “QO’QON BIOKIMYO” AJнинг “Монополияга қарши комплаенс тизими тўғрисида”ги низомини тасдиқлаш.

4. “QO’QON BIOKIMYO” AJнинг “Ижроия органи тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

5. “QO’QON BIOKIMYO” AJнинг уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 7 май куни соат 09-00 дан 09-45 гача амалга оширилади.

Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахс бўлган акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 03.05.2022 йил холатига тузилади.

 

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (73) 515 41 00

Жамиятнинг юридик манзили:150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси.

Жамият расмий веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz

Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак."> Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

 

«QO’QON BIOKIMYO» AJ

КУЗАТУВ КЕНГАШИ

09.04.2022