«QOQON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари диққатига! 

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «QOQON BIOKIMYO» AJ мажлислар залида 2023 йил 7 апрель куни соат 10:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1. «QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш Регламентини тасдиқлаш.

2. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг 2022 йил якуни бўйича молия – хўжалик фаолиятини миллий стандартлар асосида текшириш мақсадида аудиторлик ташкилотини танлаш.

3. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг 2022 йил якуни бўйича халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тузилган йиллик молиявий ҳисоботларини халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш мақсадида аудиторлик ташкилотини танлаш.

4. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг кузатув кенгаши тўғрисидаги низомини бекор қилиш тўғрисида.

5. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг ижро органи тўғрисидаги низомини бекор қилиш тўғрисида.

6. «QO’QON BIOKIMYO» AJнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

7. «QO’QON BIOKIMYO» АЖ акцияларини “Тошкент” Республика фонд биржаси котировка варағидан чиқариш тўғрисида.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2023 йил 7 апрель куни соат 09-00 дан 09-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахс бўлган акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 03.04.2023 йил холатига тузилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (73) 515 41 00

Жамиятнинг юридик манзили:150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси.

Жамият расмий веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz, электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак."> Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

  

«QO’QON BIOKIMYO» AJ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

10.03.2023