«QOQON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари диққатига!

 

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «QOQON BIOKIMYO» AЖ мажлислар залида 2023 йил 30 октябрь соат 10:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 “Тошкент” РФБ бошқарувининг 2023 йил 20 апрелдаги қарорига кўра, “Тошкент” РФБ биржа котировкалаш варағи тўғрисида” ги Низомнинг 62-бандига асосан ва “Qo’qon Biokimyo” АЖнинг жамият акциядорларининг 2023 йил 7 апрелда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилиши қарорига асосланган 14.04.2023й.даги мурожатини ҳисобга олиб, “Qo’qon Biokimyo” АЖ акциялари 2023 йилнинг 25 апрелидан “Тошкент” РФБ биржа котировкалаш варағининг “Транзит” категориясидан чиқарилганлиги маълум қилинади. Манба: https://uzse.uz/boards/3342 

Билдиришнома!

«QOQON BIOKIMYO» AJ акциядорлари диққатига!

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчаси манзилида жойлашган «Qoqon biokimyo» AJ мажлислар залида 2023 йил 23 июн куни соат 10-00 да жамият акциядорларининг 2022 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

​«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорларига Билдиришнома!

«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорларининг 2023 йил 7 апрелдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорининг 7.1-бандига мувофиқ:

«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилганда ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида 3987 сўм бозор нарҳида қайтариб сотиб олиниши белгиланган.