«ҚЎҚОН БИОКИМЁ» АЖНИНГ 2019 ЙИЛ ЯКУНИ БЎЙИЧА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАХОЛАШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ЭЪЛОНИ:

«Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси» ДК томонидан 2020 йил 4 мартдаги №11-15/161ОЦ сонли хати билан жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини бахолаш ўтказилганлиги тўғрисидаги хисоботи, хулоса ва корпоратив бошқарув тизимини самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар тақдим қилинди.

 

Корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан 25.07.2016 йилда тасдиқланган саволнома асосида ўтказилиб, унинг натижа “юқори” бўлиб, 862 баллни ташкил этган, яъни 72%.

Бахолаш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди: 

Кодекс тавсияларига риоя қилинмаган йўналишлари

Тушунтиришлар

Жамиятнинг узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси тасдиқланмаган.

2020 йил 20 июнда бўлиб ўтган жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси тасдиқланган.

Ижроия орган раҳбари ва аъзоларини танловини ўтказиш тўғрисидаги эълон матни чоп қилинмаган.

2019 йилда Ижроия орган раҳбари ва аъзоларига танлов ўтказилмаган. Кузатув кенгаши томонидан Ижроия органи раҳбарлигига ва аьзоларига ижро органининг бизнес-режани бажарилишига бахо берган холда сайланади.

Ижроия орган раҳбари ва аъзоларини корпоратив бошқарув бўйича малакасини ошириш.

Жамиятнинг Ижроия орган раҳбари ва аъзоларини корпоратив бошқарув бўйича малакаси сўнгги бор 2016-2017 йилларда амалга оширилган.

Жамиятда сифат менежменти тизими бўйича халқаро орган томонидан бериладиган халқаро сертификат олинмаган.

Жамиятда томонидан O’z DSt ISO 9001:2015 ва
O’z DSt  ISO 22000:2009 сифат менежменти тизимлари бўйича Ўзбекистон бўйича амал қиладиган миллий сертификат олинган.

Жамият сайтида фундаментал ва техник таҳлил натижалари, мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларнинг шарҳлари ва прогнозлари мавжуд эмас.

Фундаментал ва техник таҳлил натижалари, мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларнинг шарҳлари ва прогнозлари эълон қилингандан сўнг жамият сайтига жойлаштириш кўзда тутилган.

 21.08.2020 йил