"QO’QON BIOKIMYO" АЖ ички аудиторлик хизмати бош аудитори ва етакчи аудитор лавозимларига Танлов эълон қилади:

Ички аудитор хизмати аудитори қуйидаги талаблардан биттасига жавоб бериши керак:

- Ички аудиторнинг малака сертификатига (сертификат хар йиллик малака ошириш курсларидан ўтганлигини тасдикловчи Гувохномалар билан тасдиқланган холда) эга бўлиши;

- Аудиторнинг малака сертификатига эга бўлиш;

- Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши ва охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (ёхуд Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида муаълимлик) иш стажига эга булиши;

Танловда қатнашишни ҳохловчилар ўз ҳужжатларини 2022 йил 1 октябргача жамиятга келтириб беришлари, шунингдек почта орқали ёки электрон почта орқали юборишлари мумкин.

"QO’QON BIOKIMYOАЖ Ички аудиторлик хизматига аудиторлар танлаш ҳужжатларни қабул қилиш якунлангандан сўнг жамият кузатув кенгашининг яқин орада ўтказиладиган мажлисида кўриб чиқилади.

  • Ҳужжатларни юбориш учун Манзил :

150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри,Муқимий шаҳарчаси, жамият маъмурий биноси.

Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун:

Tелефон/факс: +998735154100

Жамият корпоратив веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz

Электрон почта манзил: kokandbiokimyoБу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

12.08.2022 йил