«ҚЎҚОН БИОКИМЁ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРГА УЛАРНИНГ АКЦИЯЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШГА ТАКЛИФИ

Ҳурматли «ҚЎҚОН БИОКИМЁ» Акциядорлик жамияти акциядорлари!

 

«ҚЎҚОН БИОКИМЁ» Акциядорлик жамиятининг 99,68 фоиз улушини Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 23-уй манзилида рўйхатдан ўтган «Delta Global Dynamics» Масъулияти чекланган жамият томонидан сотиб олиниши муносабати билан хамда Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддасида (кейинги ўринларда «Қонун»), акцияларнинг 50 фоизидан ортиғи эгасига айланган шахснинг белгиланган мажбуриятини ҳисобга олган ҳолда,

«Delta Global Dynamics» МЧЖ акциядорларга «ҚЎҚОН БИОКИМЁ» Акциядорлик жамияти акцияларини бозор қийматида яъни 2023-йил 21 декабрдаги «Тошкент» Республика Фонд Биржасидаги савдолар натижасида ҳар бир акция учун 3 575,0 сўм шаклланган миқдорида сотиб олиш бўйича ТАКЛИФ эълон қилади.

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва нашр этиш» Қоидаларининг 22-банди талабларига мувофиқ (2012 йил 31 июл 2382-рақами билан Адлия вазирлиги рўйхатга олинган), ушбу ТАКЛИФ «Биржа» газетасида, Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг Ягона корпоратив ахборот портали (www.openinfo.uz), шунингдек, "ҚЎҚОН БИОКИМЁ" Акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида (www.kokandbiokimyo.uz) жойлаштирилган.

Акциядорнинг ўз акцияларини бозор қийматида сотишга розилиги Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ягона корпоратив ахборот порталида ушбу ТАКЛИФ эълон қилинган кундан бошлаб 30 календар кундан кечиктирмай «ҚЎҚОН БИОКИМЁ» Акциядорлик жамияти жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси, 150700 почта индекси ёки корпоратив электрон почта манзили Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. бўйича pdf форматида хат мавзусини «Акцияларни сотишга розилик» деб номланган ҳолда ёзма равишда юборилиши керак.

Акциядорнинг розилиги қуйидаги маълумотларни: акциядорнинг тўлиқ исми (фамилияси) (фирма номи), яшаш жойи (почта манзили), СТИР, ЖШШИР, банк реквизитлари, алоқа маълумотлари, сотиладиган акциялар сони, шунингдек, ушбу ТАКЛИФда кўрсатилган шартларда акцияларни сотишга берилган розилик (қабул қилиш) ўз ичига олиши керак.

Розилик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциядорнинг шахсан ўзи ёки юридик шахснинг ваколатли вакили томонидан имзоланиши (агар мавжуд бўлса раҳбарининг имзоси мухр билан тасдиқланган ёки тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинган ҳолда имзоланиши керак).

Ҳар бир акциядор ўз вақтида рухсатномалар олиш ва акцияларни сотиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатлар (жумладан, инвестиция воситачисига зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим етиш), шунингдек ҳар қандай комиссиялар, йиғимлар ва солиқларни тўлаш, шу жумладан инвестиция воситачиси хизматлари тўловлар учун жавобгардир.

Ушбу ТАКЛИФда белгиланган муддатларда ва тартибда расмийлаштирилган розиликни олмаслик акциядорнинг акцияларни сотишдан бош тортиш ҳисобланади. Акциядорнинг ушбу ТАКЛИФга қўшимча шартлар бўйича розилиги акциядорнинг қарши ТАКЛИФи ҳисобланади ва «Delta Global Dynamics» МЧЖ томонидан 30 кун давомида кўриб чиқилади.

Агар Сизда ушбу ТАКЛИФ билан боғлиқ саволларингиз бўлса, Сизга қўшимча маълумот ёки ҳужжатлар керак бўлса, илтимос куйдаги телефон: (+998) 97 432 7080 орқали ёки Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. электрон почта орқали «Delta Global Dynamics» билан боғланинг.

Денис Власов

«Delta Global Dynamics» МЧЖ Директори