«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари диққатига! 

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Qoqon biokimyo» AJ мажлислар залида 2024 йил 5 февраль куни соат 10:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1. «QO’QON BIOKIMYO» AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш Регламентини тасдиқлаш.

2. «QO’QON BIOKIMYO» уставини янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида.

3. «QO’QON BIOKIMYO» АЖ акцияларини “Тошкент” Республика фонд биржаси котировка варағидан чиқариш тўғрисида.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 5 феврал куни соат 09-00 дан 09-45 гача амалга оширилади.

Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахс бўлган акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 30.01.2024 йил холатига тузилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (73) 515 41 00

Жамиятнинг юридик манзили:150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси.

Жамият расмий веб сайти: www.kokandbiokimyo.uz

Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак."> Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

«QO’QON BIOKIMYO» AJ

КУЗАТУВ КЕНГАШИ

10.01.2024