Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3263 сонли қарори ижроси ва “Қўқонспирт” АЖ акциядорларининг 2017 йил 26 декабрда ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишида “Қўқонспирт” АЖ ўзи жойлаштирган оддий акцияларнинг бир қисми 808 190 460 дона оддий акцияларни жамият томонидан олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«QO’QONSPIRT» акциядорлик жамияти Сизни ва барча Ўзбекистонликларни Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами муносабати билан табриклайди. Барчангизнинг хонадонингизга файзу барака, ишларингизга ривож тилайди.

Юртимиз тинч, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

2017 йил 7 декабр куни «Qo’qonspirt» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан байрами тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда жамият бошқарув раиси в.в.б И.Абдуллаев сўзга чиқиб, жамият ишчи ходимларини байрам билан табриклади. Шундан сўнг тадбирнинг тақдирлаш қисмига ўтилиб, жамиятнинг бир қатор ишчи хизматчилари ҳалол меҳнати, намунали хулқи ва фидокорона хизматлари учун қимматбахо совғалар ҳамда файрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

"QO’QON SPIRT" акциядорлик жамияти 

жамиятда корпоратив бошкарув тизими ва молиявий фаолиятини мустакил бахоланишини амалга ошириш учун мустақил ташкилот танлаш учун танлов эълон қилади: