АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

 "QO’QONSPIRT" Акциядорлик жамияти 2016 йил якуни бўйича Миллий бухгалтерия  ҳисоби стандартлари (МБҲС) асосида ташқи аудиторлик текшируви ўтказиш учун танлов  эълон қилади: 

2016 29 03 06 07 51 308«Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

«Қўқонспирт» АЖ кузатув кенгашининг 2016 йил 13 июндаги мажлис қарорига «Қўқонспирт» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ 2016 йил 18 июн кунидан 2016 йил 28 июн кунига кўчирилди. «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига! 2016 йил 28 июн куни соат 10-00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Қўқонспирт» АЖ мажлислар залида 2015 йил якунлари натижаларига бағишланган «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтади.

Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини ўз фаолиятига қабул қилганлиги тўғрисида

«Qo’qonspirt» аksiyadorlik jamiyati шуни маълум қиладики, акциядорлар умумий йиғилишининг 28 июн 2016 йилдаги №1 қарори билан жамият томонидан 1 Июл 2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 31 декабр 2015 йилдаги №9-сон баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.

ҲУРМАТЛИ, АКЦИЯДОРЛАР!

businessplan.jpg«Қўқонспирт» АЖда Сизнинг манфаатларингизни ҳимоя қилиш учун ташкил этиладиган Миноритар Акциядорлар Қўмитаси аъзолигига номзодларни  танлашда ўз фикрингизни билдиришингиз учун Сизни 2016 йил 24 март куни соат 11-00 «Қўқонспирт» АЖнинг Мажлислар залида жамиятнинг акциядорларидан иборат ташаббускор гуруҳ томонидан ташкил этиладиган йиғилишга келишингиз сўралади.