«QOQON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари диққатига! 

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «QOQON BIOKIMYO» AJ мажлислар залида 2023 йил 7 апрель куни соат 10:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари диққатига!

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Qoqon biokimyo» AJ мажлислар залида 2023 йил 28 феврал куни соат 14:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

«ҚЎҚОН БИОКИМЁ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРГА УЛАРНИНГ АКЦИЯЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШГА ТАКЛИФИ

Ҳурматли «ҚЎҚОН БИОКИМЁ» Акциядорлик жамияти акциядорлари!

«ҚЎҚОН БИОКИМЁ» Акциядорлик жамиятининг 99,68 фоиз улушини Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 23/35-уй манзилида рўйхатдан ўтган «First Premium Alliance» Масъулияти чекланган жамият томонидан сотиб олиниши муносабати билан хамда Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддасида (кейинги ўринларда «Қонун»), акцияларнинг 50 фоизидан ортиғи эгасига айланган шахснинг белгиланган мажбуриятини ҳисобга олган ҳолда,

«First Premium Alliance» МЧЖ акциядорларга «ҚЎҚОН БИОКИМЁ» Акциядорлик жамияти акцияларини бозор қийматида яъни 2023-йил 16-февралдаги «Тошкент» Республика Фонд Биржасидаги савдолар натижасида ҳар бир акция учун 3 987,0 сўм шаклланган миқдорида сотиб олиш бўйича ТАКЛИФ эълон қилади.

"QO'QON BIOKIMYO" AJ балансидаги Аҳолига сервис хизмат кўрсатиш мажмуаси мулки Лот №4235499 рақами билан ва Тикувчилик цехи мулки Лот №4235500 рақами билан https://e-auksion.uz порталида қайта аукционга чиқарилди. Аукцион ўтказиш санаси 27.01.2023 йил. Барча манфаатдор томонларни савдога таклиф этамиз.