ТАРИХ

ЖАМИЯТ ТАРИХИ ВА РИВОЖЛАНИШ ДИНАМИКАСИ

Корхона тўғрисида қисқа маълумот

Янги-Қўқон кимё заводи (яъни «Қўқон биокимё» АЖ) 1983 йилда ишга туширилди. Корхонада асосан Сульфат кислотаси (500 минг.тн/йил) ва аммофос (163,5 минг.тн/йил ) махсулот турлари ишлаб чиқарилган.

Корхона 1989 йилгача бўлган ўғит ишлаб чиқариш фаолияти даврида атроф–мухитни ифлослантирганлиги сабабли тухтатилди ва қайтадан ихтисослаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 24.01.1991й №131-Р буйруғига асосан корхона махаллий буғдойдан, спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган озука этил спиртини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонунига, Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 26 ноябрдаги №511-сонли "2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган холда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарорига, Кўчмас мулк ва инвестициялар агентлигининг хулосасига хамда «Қўқон» ишлаб чикариш бирлашмаси мехнат жамоасининг аризасига биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулкини Бошқариш ва Тадбиркорликни Қўллаб Қувватлаш Давлат Қўмитасининг 2000 йил 10 октябрдаги№153к-ПО  сонли буйруғига асосан «Қўқон» ишлаб чикариш бирлашмаси «Қўқонспирт» очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди. 2020 йил 20 июндаги акциядорларнинг умумий йиғилиш қарорига асосан жамиятнинг фирма номи «Қўқонспирт» АЖ дан «Қўқон биокимё» акциядорлик жамиятга ўзгартирилди.

Қайта ихтисослаштирилган корхонанинг биринчи навбати 1995 йилда ишга туширилди ва унинг ишлаб чиқариш қуввати 1642,8 минг декалитр йилига ташкил қилган эди. 2000 йилда эса корхонанинг иккинчи навбати ишга туширилиб, озука этил спирти ишлаб чикариш қуввати 821,4 минг декалитрни ва жами 2464,2 минг дални ташкил этди. 2012 йилда Ҳукуматимизнинг саноат корхоналарни модернизация қилиш дастурига мувофиқ, Италиянинг “Frilli Impianti” ва “MDT” корхоналаридан сотиб олинган спирт ишлаб чиқариш технологиялари биринчи навбат спирт ишлаб чиқариш цехида эски ускуналарни ўрнида ишга туширилди. Натижада ишлаб чиқариш қуввати йилига 2828,9 минг декалитрга етказишга эришилди. 2015 йилда биринчи навбат спирт ишлаб чиқариш цехида навбатдаги модернизация дастурига мувофиқ Италиянинг “Frilli Impianti” компаниясидан олинган янги спирт ишлаб чиқариш линияси ўрнатилди. Натижада корхонанинг спирт ишлаб чиқариш линиялари тўлиқ янгиланди хамда ишлаб чиқариш қувватлари сезиларли даражада ортди. Бугунги кунда лойиҳавий ишлаб чиқариш қуввати йилига 4020,0 минг декалитрни ташкил этади.

Ҳозирги кунда «Қўқон биокимё» акциядорлик жамияти Ўзбекистон ва Ўрта Осиё ҳудудидаги, озуқа этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналари орасида энг йириги хисобланади.

ВАЗИФА ВА ФУНЦИЯЛАР


МАҚСАД ВА ФАОЛИЯТ


«Qo'qonspirt» АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

Этил озуқа спирти ишлаб чиқариш ва реализация килиш, келгусида фармацевтик маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва маҳсулотнинг бошка янги турларини ишлаб чиқариш;

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, ишлаб чиқариш – техникавий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида корхоналарга, ташкилотларга ва фукароларга иш бажариш ва хизмат курсатиш;

Янги технологияларни, НОУ-ХАУларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва сотиш, инновация ва маркетинг соҳасида хизмат кўрсатиш;

Тижорат фаолияти;

Савдо дўконлари  очиш, улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш;

Биноларни,  кўчмас  ва  кўчар  мулкларни  ижарага  бериш;

Ташқи иқтисодий фаолияти, экспорт ва импорт операцияларини Ўзбекистон  Республикаси  амалдаги  қонунларида  белгиланган  тартибда  амалга ошириш;

Савдо – харид ва савдо – воситачилик фаолияти;Фуқароларни ва бошқа юридик шаҳсларни электр-энергияси, газ, буғ (пар), сув билан таъминлаш;

Фуқароларга  ва  ташкилотларга  транспорт,  коммунал  ва  тиббиёт  хизматларини  кўрсатиш;

Қўшма корхоналар ташкил этиш ва улар билан шартнома тузиш;

Юқори сифатли махсулот ишлаб чикариш ва олиб келиш максадида чора-тадбирлар белгилаш;

Мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва консерва махсулотларини ишлаб чикариш;

Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш;Боғдорчилик хўжалигини ташкил этиш;Ёрдамчи хўжалик ва бўрдоқчилик фермерларини ташкил этиш ва ривожлантириш;

Мехмонхона хўжалигини ташкил этиш;

Қурилиш монтаж ишларини амалга ошириш ва қурилиш объектларини сотиш;

Амалдаги қонунларга риоя килган холда автотранспортларни, бино ва иншоатлар, ишлаб чиқариш воситаларини хамда ўзига қарашли булган бошка мол-мулкларни ижарага бериш хамда ижарага олиш, хадя килиш ва бошқа тартибда тасарруф қилиш.

Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолиятлар.

МАСЛАҲАТ ОРГАНЛАРИ


БИЗНЕС-РЕЖА

 

 

"Qo'qon biokimyo" АЖ 2022 йил бизнес режаси асосий кўрсаткичларининг бажарилиши

юклаб олиш


"Qo'qon biokimyo" АЖ 2022 йил 9 ойлик якуни бўйича бизнес режаси асосий кўрсаткичларининг бажарилиши

юклаб олиш


"Qo'qon biokimyo" АЖ 2022 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича бизнес режаси асосий кўрсаткичларининг бажарилиши

юклаб олиш


"Qo'qon biokimyo" АЖ 2022 йил 1-чорак якуни бўйича бизнес режаси асосий кўрсаткичларининг бажарилиши

юклаб олиш


"Qo'qon biokimyo" АЖ 2022 йил учун бизнес режаси

юклаб олиш


"Qo'qon biokimyo" АЖ 2021 йил бизнес режаси асосий кўрсаткичларининг бажарилиши

юклаб олиш


"Qo'qon biokimyo" АЖ 2021 йил 9 ойлик якуни бўйича бизнес режаси асосий кўрсаткичларининг бажарилиши

юклаб олиш


"Qo'qon biokimyo" АЖ 2021 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича бизнес режаси асосий кўрсаткичларининг бажарилиши

юклаб олиш


"Qo'qon biokimyo" АЖ 2021 йил 1-чорак якуни бўйича бизнес режаси асосий кўрсаткичларининг бажарилиши

юклаб олиш


"Qo'qon biokimyo" АЖ 2021 йил учун бизнес режаси

юклаб олиш


"Qo'qon biokimyo" АЖ 2020 йил бизнес режаси асосий кўрсаткичларининг бажарилиши

юклаб олиш


"Qo'qon biokimyo" АЖ 2020 йил учун бизнес режаси (рус тилида)

юклаб олиш


"Qo'qonspirt" АЖ 2019 йил бизнес режаси асосий кўрсаткичларининг бажарилиши

юклаб олиш


"Qo'qonspirt" АЖ 2019 йил учун бизнес режаси (рус тилида)

юклаб олиш


 "Qo'qonspirt" АЖ 2018 йил бизнес режаси асосий кўрсаткичларининг бажарилиши

юклаб олиш


"Qo'qonspirt" АЖ 2018 йилги Бизнес режасига киритилган ўзгартиришлар матни (рус тилида)

юклаб олиш


"Qo'qonspirt" АЖ 2018 йил учун бизнес режаси (рус тилида)

юклаб олиш


"Qo'qonspirt" АЖ 2017 йил бизнес режаси асосий кўрсаткичларининг бажарилиши

юклаб олиш


"Qo'qonspirt" АЖ 2017 йилги Бизнес режасига киритилган ўзгартиришлар матни

юклаб олиш


"Qo'qonspirt" АЖ 2017 йил учун Бизнес режаси

юклаб олиш


"Qo'qonspirt" АЖ 2016 йил учун Бизнес режаси

юклаб олиш

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ КОДЕКСИ


Корпоратив бошқарув кодекси билан бу ерда танишишингиз мумкин.

УСТАВ

 

Жамият Устави (05.02.2024 й)