Ижроия органи:
Ярикулов Джахонгир Нурмаматович
Директор
Ярикулов Джахонгир Нурмаматович
Директор
Таржимаи хол
1981 йилда Навоий вилоятида туғилган.
Вазифалари
- Ўз ваколати доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
- Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этиш.
- Белгиланган муддатларда Жамиятнинг кузатув кенгашига йиллик Бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисида чораклик ҳисоботларни, шунингдек ўз ваколати доирасига киритилган ишлар ҳолати тўғрисида маърузаларни тақдим этиш.
- Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш.
- Жамият шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш.
- Ходимларга иш ҳақини ўз вақтида тўлаш, меҳнат унумдорлигини ўсишини, Жамият фойда олишини ва фойда ўсишини таъминлаш.
- Жамиятга берилган ва контрагентлар билан тузилган шартномалар асосида олинган ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланишни, асосий ва айланма маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.
- Жамият фаолиятида қонунийликни таъминлаш.
- Тегишли идораларга топшириладиган йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек акциядорлар, кредиторлар ва бошқа маълумот олувчиларга жўнатиладиган маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш.
- Жамият тафтиш комиссияси ва жамият аудиторининг талабига кўра жамият молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тўсиқсиз тақдим этиш.
- Давлат статистика ҳисоботлари тўлиқлигини ва уларнинг тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш.
- Жамиятнинг таркибий тузилмасига кирадиган корхоналар ва таркибий бўлинмаларнинг самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш.
- Жамиятнинг тижорий сирини ташкил этувчи ахборотни сир сақлаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати кузатув кенгаши томонидан аниқланади.
- Хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборотнинг Жамият ходимлари томонидан сир сақланишини таъминлаш.
- Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билимлари, малакалари, тажрибалари ва қобилиятларидан яхшироқ фойдаланиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш.
- Меҳнат ва технология интизоми сақланишини, ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини ва жамият ходимлари меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлаш.
Тел: +99873-5154100;
Факс: +99873-5154100
E-mail:Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Фуқароларни қабул қилиш куни:
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни соат 15:00 дан 17:00 гача.
Факс: +99873-5154100
E-mail:
Фуқароларни қабул қилиш куни:
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни соат 15:00 дан 17:00 гача.