«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари диққатига!
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган «Qo’qon biokimyo» AJ мажлислар залида 2023 йил 28 феврал куни соат 14:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Янгиликлар мавжуд эмас
«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорларига Билдиришнома!
«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорларининг 2023 йил 7 апрелдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорининг 7.1-бандига мувофиқ:
«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилганда ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида 3987 сўм бозор нарҳида қайтариб сотиб олиниши белгиланган.
“Тошкент” РФБ бошқарувининг 2023 йил 20 апрелдаги қарорига кўра, “Тошкент” РФБ биржа котировкалаш варағи тўғрисида” ги Низомнинг 62-бандига асосан ва “Qo’qon Biokimyo” АЖнинг жамият акциядорларининг 2023 йил 7 апрелда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилиши қарорига асосланган 14.04.2023й.даги мурожатини ҳисобга олиб, “Qo’qon Biokimyo” АЖ акциялари 2023 йилнинг 25 апрелидан “Тошкент” РФБ биржа котировкалаш варағининг “Транзит” категориясидан чиқарилганлиги маълум қилинади. Манба: https://uzse.uz/boards/3342
«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорларининг 2024 йил 5 февралдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорининг 3.1-бандига мувофиқ:
«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилганда ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида 3575 сўм бозор нарҳида қайтариб сотиб олиниши белгиланган.
2024 йил якуни бўйича комплайнс ҳисобот , yo'l xarita va bayonnnoma